International Champions Cup. "Ливерпуль" "Милан"дан устун келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-07-2016 | 10:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 31 Июл 2016 года
360

International Champions Cup. "Ливерпуль" "Милан"дан устун келди

International Champions Cup. "Ливерпуль" "Милан"дан устун келди

International Champions Cup турнирининг 2-тур учрашувлари доирасида "Ливерпуль"-"Милан" учрашуви ўтказилди. Учрашувда Ориги ва Фирминьо урган голлар эвазига мерсисайдликлар жамоаси устун келди.

Икки гол ҳам иккинчи бўлимда дарвоза тўридан жой олди. 59-дақиқада бельгиялик Дивок Орижи ҳисобни очди. 74-дақиқада Роберто Фирминьо Габриэл дарвозасини аниқ нишонга олди.

Клопп шогирдлари биринчи турда "Челси"га мағлуб бўлганди, "Милан" эса "Бавария" билан дуранг ўйнаганди. "Ливерпуль" 3 очко тўплаган ҳолда Шимолий Америкадаги жамоалар орасида тўртинчи ўринга кўтарилди, "Милан" 1 очко билан саккизинчи ўринда қолди.

International Champions Cup
Санта-Клара, АҚШ
Ливерпуль (Англия) – Милан (Италия) – 2:0 (0:0)
Голлар: Ориги (59), Фирминьо (73)
«Ливерпуль»: Миньоле, Александр-Арнолд (Клайн, 46), Ловрен (Уиздом, 75), Клаван (Рэнделл, 75), Милнер (Оджо, 62), Хендерсон (Брэннаган, 75), Вейналдум (Морено, 46), Лаллана (Стюарт, 46), Мане (Маркович, 46), Коутиньо (Фирмино, 46), Старридж (Орижи, 46).
«Милан»: Габриэл, Абате, Романьоли (Палетта, 46), Вергара, Антонелли (Калабриа, 69), Бертолаччи (Куцка, 33), Монтоливо, Дзанеллато (Поли, 46), Сусо (Бонавентура, 68), Луис Адриано (Матри, 46), Ньянг (Хонда, 69).
Огоҳлантириш: Лаллана (40).


Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru