18:53 / 01.05.2024
180

Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди?

Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди?
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Богдан Гуськов UFC рейтингида энг кучли 15 нафар жангчи қаторига қўшилди.

31 ёшли спортчи куни кеча АҚШда ташкил этилган UFC Fight Night турнирида ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида ўтказилган тўқнашувда америкалик Райан Спэнн билан куч синашиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратган эди.

Янги рейтингда мана шу натижа ҳам инобатга олинди. Профессионал фаолияти давомида 16 та ғалаба ва учта мағлубият қайд этган Богдан Гуськов рейтингда 12-қаторга кўтарилди.

Мағлубиятгача 11-ўринни эгаллаб турган Райан Спэнн (21 та ғалаба, 10 та мағлубият) 15-поғонага тушиб кетди.

Богдан Гуськов энг кучли жангчилар рейтингида юқорига кўтрилганини қуйидагича изоҳлади.

- Мен Ўзбекистон жангчилари орасида ТОП даражага ёриб кира олган биринчи жангчи бўлдим. Ўзбекистондан UFC бўйича жанг қилаётган яна икки йигит бор, лекин мен биринчи бўлиб юксак натижага эришдим. Ҳозир жуда бахтиёрман, - деди Богдан Гуськов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди?