Фото: Getty Images
“Катта дубулға” турнирларининг 22 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, 37 ёшли испаниялик Рафаэль Надаль Мадриддаги “Мастерс” туркумидаги турнирнинг 1/8 финалда Чехия вакили Иржи Леҳечка (5:7, 4:6) билан ўйиндаги мағлубиятини эмоционал тарзда изоҳлади.
“Мен ҳақиқатан ҳам бахтлиман. Бу мен учун ўзгача ҳафта бўлди. Жуда ижобий, ҳиссиётларга бой. Яна бу кортда ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Фаолиятим давомида менга ёрдам берган барчага раҳмат айтишим мумкин. Лекин ҳали фаолиятим тугамади.
Бу ерда ўйнашим менга совғадек. Мен ўзим ёқтирган иш билан шуғулланаётганимдан ҳурсандман. Мен бу мартабага эга бўлганимдан жуда бахтиёрман. Мен бундан ортиқ нарсани орзу ҳам қила олмасдим” — деди Надаль ўйиндан кейинги интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Надаль учун бу Мадриддаги турнир сўнгги ўйин бўлиши мумкин, чунки у жорий мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи.
Надальни мағлубиятга учратган Леҳечка турнирнинг навбатдаги турида россиялик Даниил Медведев билан баҳс олиб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди