Футболдан мураббийликга ўтган ўтмиш юлдузлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-08-2016 | 14:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Август 2016 года
2 234

Футболдан мураббийликга ўтган ўтмиш юлдузлари

Футболдан мураббийликга ўтган ўтмиш юлдузлари

Яқин орада фаолиятини тугатган ўтмишнинг энг яхши футболчилари эндиликда фаолиятларини мураббийлик соҳасида синаб кўради. Қуйида шулар хусусида сўз юритамиз.

Андрей Шевченко

Украина футболи ёрқин намоёндаси бўлган Андрей Шевченко ҳам эндиликда мураббийлик соҳасида фаолият кўрсатади. Яъни, Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Эндиликда у мамлакат терма жамоасини бошқаради. Футболчилик фаолияти давомида “Челси”, “Милан”, “Динамо К” клубларида кўплаб голлар урган Андрей мураббийликдаги ишлари қай тариқа кечиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Айтор Каранка

“Реал”да тўп сурган Каранка кейинчалик “қироллик” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлади. Унинг бу соҳада қадам қўйганига анча бўлиб қолди. Лекин мустақил равишда Каранка “Мидлсбро”да ишини бошлаганди. Қисқа вақт ичида ушбу клубни Премьер-лигага олиб чиқди. бу йил Каранка кучли грандларига қарши жамоасини қай тариқа тайёрлантира олиши барчасини қизиқтириб қўйган.

Жимми Флойд Хасселбайнк

Футболчилик фаолити давомида “Атлетико”, “Челси”, “Лидс” жамоаларида тўпурарлик маҳоратини кўрсата олган Хасселбайнк ҳам мураббийлик соҳасига кириб келган. У чемпионшип иштирокчиси “КПР”ни бошқармоқда. Бу жамоа ўз олдига яна Премьер-лигага қайтишни мақсад қилган.

Фернандо Йерро

“Реал” ўтмишида ёрқин из қолдирган футболчи Фернандо Йерро ҳисобланади. У ҳам мураббийлик соҳасини бошлаб юборган. Йерро Испаниянинг қуйи лига иштирокчиси “Овьедо” жамоасида бош мураббий сифатида ишга киришган. Бу жамоани кейинчалик Премьеро даражасига олиб чиқишни кўзламоқда.

Кристиан Пануччи

Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Пануччи эса “Тернана”ни бош мураббийи ҳисобланади. Бу клуб Италиянинг қуйи лигаларининг бирида фаолият кўрсатади. Пануччи бу клубни яқин орада Италия А Сериясига олиб чиқишни режалаштирган. Эслатиб ўтиш керак, Кристиан Пануччи футболчилик фаолияти давомида “Рома”, “Интер” ва “Реал” жамоаларида тўп сурган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru