Рио Олимпиадасида Ким Чен Иннинг эгизи борлиги маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рио Олимпиадасида Ким Чен Иннинг эгизи борлиги маълум бўлди

Рио Олимпиадасида Ким Чен Иннинг эгизи борлиги маълум бўлди

Интернет фойдаланувчилари Рио-де-Жанейрода ўтаётган Олимпиада ўйинлари томошабинлари орасида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг эгизи ўтирганини пайқаб қолишди. Бу ҳақда The Independent нашрига асосланиб "Кун.uz" хабар берди.

Эркак Шимолий Корея етакчисига ўхшаш учун сочларини айнан шундай қилиб турмаклаган ва кийимларини ҳам ўхшаш кийиб олган. Бундан ташқари, у гоҳида қўлида КХДР байроғи билан трибуналарда ҳам пайдо бўлади. Унинг пиджагида мамлакат байроғи акс этган белгини ҳам кўриш мумкин.
Рио Олимпиадасида Ким Чен Иннинг эгизи борлиги маълум бўлди

The Independent нашри бу эркак билан боғлана олган. Унинг айтишича, 2013 йилнинг апрель ойидан Ким Чен Иннинг эгизи “вазифа”сини бажариб келади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru