Буркино – Фасо терма жамоаси Тошкентга етиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буркино – Фасо терма жамоаси Тошкентга етиб келди

 Буркино – Фасо терма жамоаси Тошкентга етиб келди

24 август куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш 3-босқичи олдидан Тошкентда Африканинг Буркино-Фасо термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бугун тунда африкаликлар ушбу ўйинни ўтказиш учун Тошкентга етиб келган. Бу ҳақда ЎФФ матубот хизмати хабар бермоқда.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур ўйинга жами 24 нафар футболчини чақирган. Мазкур учашувдан сўнг 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши саралашнинг илк тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради.

Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru