Лионел Месси Аргентина терма жамоасида ярим ҳимояда ўйнайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-08-2016 | 12:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Август 2016
390

Лионел Месси Аргентина терма жамоасида ярим ҳимояда ўйнайди

Лионел Месси Аргентина терма жамоасида ярим ҳимояда ўйнайди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ҳужумчи Лионел Мессини ярим ҳимояда синаб кўриш мақсади борлигини билдирди.

- Америка Кубогида Месси алдамчи тўққизлик ўрнида ўйнади. Унга нисбатан кўп қўполлик ишлатилди ва ўз ўйинини намойиш этиш имконини беришмади. Мен эса Мессидан ўзи ҳужум ташкил қилииш мумкин бўлган жойда фойдаланмоқчиман.

Месси икки-уч футболчи қуршовида бўлмайдиган жойда менга керак. Агар у ярим ҳимояда тўпни қабул қилиб оладиган бўлса, рақибга кўп ташвиш келтириши мумкин, - дейди Бауса.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги финалида Чилидан пеналтилар сериясига кўра мағлубиятга учрагач, Месси термадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. Аммо Бауса билан суҳбатлашиб олгач, яна жамоага қайтишга розилигини билдирди.

Манба: www.championat.com


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru