Паралимпия ўйинлари. Дзюдочи Шерзод Намозов Ўзбекистонга илк олтин медаль олиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Паралимпия ўйинлари. Дзюдочи Шерзод Намозов Ўзбекистонга илк олтин медаль олиб келди

Паралимпия ўйинлари. Дзюдочи Шерзод Намозов Ўзбекистонга илк олтин медаль олиб келди

8 сентябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари биринчи кунни ўта муваффақиятли ўтказишди.

Дзюдо бўйича эркаклар ўртасида 60 кг. вазнда иштирок этган Ўзбекистон вакили Шерзод Намозов олтин медални қўлга киритди. У чорак финалда уругвайлик дюзодочини 3:04 дақиқада, ярим финалда озарбойжонлик рақибини эса 56 сонияда мағлуб этди. Финалда япониялик Макото Хиросега қарши чиққан Намозов 1:23 дақиқада иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Шерзод Намозов Ўзбекистонга илк олтин медаль олиб келди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru