8 189
«Реал» раҳбарияти муваффақиятларини Криштиану Роналду услубида нишонлайдиган Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди
Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсовга «Реал» вакиллари миннатдорчилик изҳор қилди. Бу ҳақда боксчи News Arena газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Тадбиркор Бекзод Ортиқов газетанинг 15 декабрь куни чоп этилган сонида Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилиб, Криштиану Роналдунинг гол нишонлаш услубидан фойдаланиши унга футболчининг ўзи билан суҳбатлашиш имконини бергани ёки йўқлигига қизиққан.
«Шахсан Роналду билан суҳбатлашишнинг имкони бўлмади. Мадриднинг ‘Реал’ клуби вакиллари алоқага чиқишди», — деб айтиб ўтган Шаҳрам Ғиёсов.
«Жамоамиз аъзосига тегишли услубни энг нуфузли мусобақа — Олимпиадада қўллаб, бизга бўлган ҳурматингни намойиш этдинг. Бундан жуда бахтиёрмиз. Ўйлаймизки, сен билан учрашиш насиб этади. Бу йўлда имкониятни ишга соламиз», — деб «Реал» томони Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирган.
Шаҳрам Ғиёсов, шунингдек, футболни яхши ўйнай олишига ойдинлик киритган.
Боксчи саволга жавобида «Реал»дан ким ва қачон алоқага чиққанига ойдинлик киритмаган. «Реал» томонидан билдирилган фикрлар телефон орқали суҳбатда айтилганми ёки маткуб сифатида ёзилганми маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди