10:02 / 29.04.2015
6 004

“Барселона” Ла-лиганинг 34-тури учрашувида “Хетафе” дарвозасига 6та жавобсиз гол йўллади

“Барселона” Ла-лиганинг 34-тури учрашувида “Хетафе” дарвозасига 6та жавобсиз гол йўллади

“Барселона” клуби Испания чемпионатининг 34-тури доирасида “Хетафе”ни қабул қилди ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди, деб ёзади Kun.uz.

Учрашувда илк голни Лионел Месси 9-дақиқада пеналтидан киритди. Шундан сўнг биринчи бўлим охирига қадар Суарес икки марта гол урган бўлса, Хави ва Неймар бир мартадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар у қадар самарага эриша олмадилар. 47-дақиқада Лионел Месси жамоасининг олтинчи ва ўзининг иккинчи голини киритди. Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва бу ғалабадан кейин “Барселона” ҳисобидаги очколар сони 84тага етган. Турнир якунланишига 4тур қолганида жамоа ўзининг энг асосий таъқибчиси “Реал”дан 5 очкога ўзиб кетган. “Реал” 34-тур доирасидаги ўйинини бугун, “Альмерия”га қарши ўтказади.

Барселона – Хетафе 6:0
Голлар:1:0 – 9, пенальти Месси, 2:0 – 25 Суарес, 3:0 – 28 Неймар, 4:0 – 30 Хави, 5:0 – 40 Суарес, 6:0 – 47 Месси.
Барселона – Браво, Дани Алвес (Монтойя, 68), Бартра, Матье, Адриано, Хави (Педро, 59), Бускетс (Роберто, 46), Рафинья, Неймар, Месси, Суарес.
Хетафе – Гуаита, Лаго, Арройо, Руано, Веласкес, Буэндиа, Родригес (Фелип, 65), Леон (Эскудеро, 76), Инестроса, Ласен, Баба (Лопес Альварес, 49).
Огоҳлантиришлар: йўқ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” Ла-лиганинг 34-тури учрашувида “Хетафе” дарвозасига 6та жавобсиз гол йўллади