Ўзбекистон - Кувайт ўйини ўтказилмаслиги мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2014 | 00:32 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Декабр 2014 года
1 057

Ўзбекистон - Кувайт ўйини ўтказилмаслиги мумкин

Ўзбекистон - Кувайт ўйини ўтказилмаслиги мумкин

Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасида 10 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви ўтказилмаслиги мумкин.

Кувайт миллий термаси Форс Кўрфази кубоги мусобақасида муваффақиятсизликка учраганидан кейин мамлакат футбол ассоциацияси бош мураббий Жордан Виейрани истеъфога чиқаришга қарор қилди. Кувайтликлар гуруҳ босқичида Ироқни мағлуб этиб (1:0), БАА билан дуранг ўйнашди (2:2). Аммо сўнгги турда Уммонга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Кувайт футбол уюшмаси тунислик мутахассис Набил Маълул билан ҳамкорлик борасида келишувга эришди.

Назаримизда, Кувайт терма жамоасида мураббийнинг ўзгариши терма жамоанинг Осиё кубоги-2015 тайёргарлик режасига ҳам ўзгартириш киритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси кеча Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клуби билан дуранг (0:0) ўйнади. Кувайт билан ўйин ўтказилмаса, терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 13 декабрь куни Фаластинга қарши ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru