Руслан Чагаев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-07-2015 | 12:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июл 2015 года
1 112

Руслан Чагаев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди

Руслан Чагаев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди

Супероғир вазн тоифасининг WBA (Regular) версияси камари соҳиби ўзбекистонлик Руслан Чагаев (33-2-1, 20 КО) Германиянинг Магдебург шаҳрида Франческо Пианетта (31-1-1, 17 КО) билан жанг олиб бориб, биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига тушириб ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Чагаев икки марта чап қўли билан аниқ зарба берди ва рақибини узил-кесил рингга қулатди. Шундан сўнг жанг тўхтатилди.

Шу тариқа Руслан Чагаев Супероғир вазн тоифасининг WBA (Regular) версияси камарини муносиб равишда ҳимоя қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru