Лэмпард Гиннесснинг рекордлар китобига кирди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лэмпард Гиннесснинг рекордлар китобига кирди!

Лэмпард Гиннесснинг рекордлар китобига кирди!

“Нью-Йорк Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Гиннесснинг Рекордлар китобига кирди. Бу ҳақида Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Гап шундаки, у ўтган мавсумда “Манчестер Сити” таркибида “Челси” дарвозасига гол урган эди.

Мазкур кўрсаткич орқали Лэмпард “Манчестер Юнайтед” клуби ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Энди Коулнинг рекордини янгилади. Яъни, Лэмпард Англия чемпионатида 39та ҳар хил жамоага гол урган.

Мана шу кўрсаткич 10 сентябрь куни Гиннесснинг Рекордлар китобига расман киритилади.

Манба: Uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru