Тошкентлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-09-2015 | 19:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Сентиябр 2015
2 038

Тошкентлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Тошкентлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Россиянинг Ханти-Мансийск ўлкасида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Воҳидов Шамсиддин иштирок этмоқда.

12News.uz ёзишича, Ҳозирча мусобақада фақат 1 киши – арманистонлик гроссмейстер Карен Григорян 100 фоизлик натижага эга. У 3 очкога эга.

Яна 7 ўйинчи 2.5тадан, 21 иштирокчи 2тадан очкога эга.
Magichess.uz сайтининг хабар қилишича, Воҳидов бразилиялик рақиби, ФИДЕда спорт устаси бўлишга номзод Виктор Роберто Кастро устидан ғалаба қозонди.

5 сентябрь куни 4-тур доирасида ўзбекистонлик ёш шахматчи швейцариялик халқаро спорт устаси Георгиадис Нико билан учрашади.
Тошкентлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru