Одил Аҳмедовнинг клубдоши Россия термасида ўйнаш учун рус қизига уйланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Одил Аҳмедовнинг клубдоши Россия термасида ўйнаш учун рус қизига уйланади

Одил Аҳмедовнинг клубдоши Россия термасида ўйнаш учун рус қизига уйланади

Россиянинг “Краснодар”нинг бразилиялик ҳужумчиси Ари декабрда россиялик қизга уйланиб, шундай сўнг Россия фуқаролигини расмийлаштириш жараёнини бошлайди. Бу ҳақда футболчининг агенти Оливер Кабрера маълум қилди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Аввалроқ Россия спорт вазири Виталий Мутко Ари Россия терма жамоасини кучайтириши мумкинлигини айтган эди. Ўз навбатида футболчи ҳам Россия терма жамоаси учун ўйнашни хоҳлаётганини тан олди.

“Ари декабрда россиялик қизга уйланади, шундан сўнг фуқароликни расмийлаштириш жараёнини бошлайди, — деди Кабрера. — Бунга қанча вақт кетишини билмайман — бу Россия ҳукуматига боғлиқ. Ўйинчи Янги йил байрамидан кейин ҳужжат топширса керак”.

Бразилиялик Ари Россияга кўчиб боргунча ўз юртида, шунингдек, Швеция ва Нидерландияда тўп сурган. 2010 йилдан 2013 йилгача Москванинг “Спартак” клуби учун ўйнаган Ари кейин “Краснодар”га ўтган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru