Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия термасининг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 14:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Ноябр 2015 года
449

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия термасининг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди

Январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришни бошлайдиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг назорат ўйинларидаги рақиблари номи аниқ бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: O‘FF matbuot xizmati

30 ноябрда Тошкентда йиғиладиган жамоа 2—14 декабрь ва 19—28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказади. 2—9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши мўлжалланган. Кейин олимпиячилар Доҳага йўл олади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.

«Терма жамоалар маркази» олиб борган музокаралар якунида жами 7 назорат учрашуви ташкил этилишига эришилди.

Рақиблар ва ўйинлар саналари қуйидагича:

  • 7 декабрь — «Ал Васл» (БАА)
  • 13 декабрь — Япония
  • 20 декабрь — КХДР
  • 23 декабрь — БАА
  • 27 декабрь — Қатар
  • 4 январь — Хитой
  • 6 январь — Иордания

Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru