Доминикан Республикасида икки автобус иштирокида юзага келган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 15:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Ноябр 2015 года
382

Доминикан Республикасида икки автобус иштирокида юзага келган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Шимолий Американинг Гаити оролларида жойлашган Доминикан Республикасида икки йўловчи автобусининг тўқнашуви натижасида 11 киши ҳалок бўлди ва 70 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Associated Press хабарлар агентлиги берган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар беради.

Foto: “Federalnoye agentstvo novostey”

Жабрланганлар турли шифохоналарга ётқизилган, уларнинг кўпчилиги оғир тан жароҳати олганлиги туфайли қурбонлар сони ортиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслардан бирининг ғилдираги ёрилганлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru