Арсен Венгер: Чемпионлик учун фақатгина «Манчестер Сити» ёки «Челси» курашмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арсен Венгер: Чемпионлик учун фақатгина «Манчестер Сити» ёки «Челси» курашмайди

Арсен Венгер: Чемпионлик учун фақатгина «Манчестер Сити» ёки «Челси» курашмайди

Лондонинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатидаги етакчилик борасида гапириб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, "тўпчилар"нинг ҳозирги вазиятлари жароҳатлар билан боғлиқ экан.

"Келинг, жадвалга январь ойида қарайлик. Ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин ва чемпионлик учун кураш фақатгина "Манчестер Сити" ёки "Челси" ўртасида бўлмайди. Бизга ўхшаган жамоалар уларга етиб олишлари учун эътиборсизликни сусайтирмасликлари керак бўлади.

"Арсенал"нинг ўйини пасайган демаган бўлардим. Жароҳатларимиз бизга қимматга тушмоқда.

Биз Уолкотт, Уилшир, Ўзил, Дебюши, Косьельни, Артета ва Жируларни узоқ муддатга йўқотишга мажбур бўлдик", - дейди The Telegraph нашри Венгер сўзларини келтириб.

Манба: www.uff.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru