Ча Ду Ри:"Рақибнинг ҳолдан тойган эди ва бундан фойдаландим" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-01-2015 | 20:07 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Январ 2015 года
682

Ча Ду Ри:"Рақибнинг ҳолдан тойган эди ва бундан фойдаландим"

Ча Ду Ри:"Рақибнинг ҳолдан тойган эди ва бундан фойдаландим"

Бугун Осиё Кубоги чорак финалида ўз жамоасининг иккинчи голига ҳаммуаллифлик қилган 35 ёшли Ча Ду Ри корейс ОАВларининг диққат марказларида турибди.

Кореядаги ОАВ қария футболчининг ёш рақибларини ортда қолдириб кетганлигини такрор ва такрор мақтаб тилга олишмоқда. Ушбу футболчи ўтган йили ёзда Жаҳон Чемпионатига борган таркибда йўқ эди. У жаҳон чемпионати давомида Корея телевиденияси учун шарҳловчилик қилди. Аксарият корейс нашрлари бугунги ўйиндан кейин:"Нега шундай футболчимиз Жаҳон чемпионатига олиб кетилмади? У Бразилияда микрофон билан эмас, тўп билан мўжизалар кўрсатиши мумкин эканку", - дея ёзишмоқда.

Бугун ўйиндан кейин иккинчи голга ассистентлик қилган футболчи ўйин ҳақида қиқача фикрларини билдириб ўтди: "Мен майдонга тушишимдан аввал бош мураббийимиз ҳимоядан кўпроқ хужумга қўшилиб туришим лозимлигини уқтирди. Қўшимча дақиқаларда эса бизда имкониятлар юзага келди. Мен иккинчи бўлимдан ўйинга қўшилганлигим сабабли жисмоний ҳолатим яхши эди. Рақиб эса анча ҳолдан тойганди. Бу менга қўл келди. Ўйиндан олдинги руҳий зарбалардан ҳалос бўлдик деб ўйлайман. Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба. Майдондан ташқарида ОАВ ва мухлислар биз ҳақимизда нима деб эътироз билдиришлари фарқи йўқ. Бизнинг ўз йўлимиз бор. Биз тўғри йўлдамиз", - дейди Ча Ду Ри.

Отабек йўлдошев
Сеул, Жанубий корея.

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru