Луис Энрике: “Мессининг статистикаси - худди бошқа галактиканикига ўхшайди” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-02-2015 | 23:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Феврал 2015
791

Луис Энрике: “Мессининг статистикаси - худди бошқа галактиканикига ўхшайди”

Луис Энрике: “Мессининг статистикаси - худди бошқа галактиканикига ўхшайди”

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Лионел Мессининг ўйини ҳақида гапириб ўтди.

“Мураббийлар учун хурсандчилик қилишга вақт бўлмайди. Кўрамиз, мавсум якунланганидан сўнг ўн дақиқага ҳотиржам бўла олармиканман. Мессининг статистикаси – худди бошқа галактиканикига ўхшайди. Бу фақат голларга тегишли эмас, баьлки паслар, совринлар, шахсий ютуқлар.

Замонавий футбол қийинроқ ва бу Мессининг ютуқларини янада яхшироқ қилиб кўрсатади. Менинг давримдаги ўйинларни кузатсам, ўйин сурати қанчалик секин бўлгани ҳақида ўйланиб қоламан”, – деб sports.ru Луис Энрике сўзларидан келтиради.

Европанинг бешта етакчи чемпионатлари ичида ушбу мавсумда камида 10та гол ва 10та голли пасга муаллифлик қилган Месси ҳозирча ягона футболчи бўлиб турибди. Аргентиналикнинг ҳисобида 23та гол ва 12та голли пас бор.

Манба: www.std.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз
Рейтинг@Mail.ru