Интернетда Марк Цукербергнинг 11 йил аввалги интервьюларидан бири пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда Марк Цукербергнинг 11 йил аввалги интервьюларидан бири пайдо бўлди

Интернетда Марк Цукербергнинг 11 йил аввалги интервьюларидан бири пайдо бўлди

Дэвид Финчер томонидан 2010 йилда суратга олинган “Ижтимоий тармоқ” фильми Facebook’нинг дастлабки кунларини ёритиб беришда катта из қолдирди ва бизларга коллеж талабаси Марк Цукербергнинг ҳаётига назар ташлашга имкон берди, деб ёзмоқда "KUN" нашри.

Бироқ мазкур фильм ҳам ёш стартапчи Цукербергнинг ўша вақтлардаги ҳаётини тўлиқ ва ойдин кўрсатиб бера олмаган.

Қуйидаги видео 2005 йилда Facebook’нинг Пало-Альтодаги идорасида суратга олинган бўлиб, унда оддийгина, бетартиб хонада пиво идишлари тўпланиб ётганини кўриш мумкин. Интервьюда тармоқнинг бош директори ҳамкасбларга онлайн каталог ҳақида сўзлаб беради.

Ҳозирда энг оммабоп ижтимоий тармоққа айланган Facebook’нинг қарийб 11 йиллик тарихига назар ташлар эканмиз, шу ўринда бу видео 1973 йилда дунёдаги энг йирик компанияга асос солган Билл Гейтснинг суратини ёдга солди. Бу вақтда у ҳам яқин келажакда дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бирига айланишини тасаввур қилмаганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru