Учар мотоцикл намойиш этилган ролик 1 кунда миллион марта кўрилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Учар мотоцикл намойиш этилган ролик 1 кунда миллион марта кўрилди

Учар мотоцикл намойиш этилган ролик 1 кунда миллион марта кўрилди

Колин Фьез исмли бу тиниб-тинчимас ихтирочи анчадан буён бирор нима яратиш иштиёқида юрар эди. Ниҳоят, бир куни у катта ёшли инсонни ҳавога кўтара оладиган ҳовербайк – учар мотоцикл яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Gizmodo интернет нашри хабар тарқатган, дейилади "Терабайт" нашрида.

Икки томонига моторлар ўрнатилган металл рама янги конструкциянинг асоси ҳисобланади. Учар мослама олд ва орқа томондаги моторларга ўрнатилган ҳаво парраклари ёрдамида ҳавога кўтарилади.

Учар мосламани яратиш учун жаноб Фьез бир ойдан камроқ вақт сарфлаган. Маълум бўлишича, лойиҳани Ford компанияси молиялаштирган.

Аммо экспертлар бу лойиҳани қўллаб-қувватламасликларини, бу учиши мумкин бўлган энг хавфли техникалардан бири эканини таъкидлашмоқда. Боиси унда ҳозирча тана мувозанатини сақлаш жуда мушкул. Колин Фьез бу фикрларни рад этиб, бу технологияни такомиллаштириш, чинакам учар мотоцикллар яратиш ниятида эканини айтган.

Сиз ҳам гаражда яратилган учар мотоциклни томоша қилинг:

Буюк Британиянинг Стэмфорд шаҳарчасида антиқа ихтиролари билан машҳур Фьез 2016 апрель ойининг бошларида ғаройиб гранатомёт қуролини, 2013 йилда тезюрар болалар коляскаси ва соатига 88 км тезликда сувини тортадиган мотор ўрнатилган унитаз яратган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru