АҚШ компанияси iPhone’га рақобатчи сифатида ёғоч смартфон чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ компанияси iPhone’га рақобатчи сифатида ёғоч смартфон чиқаради

АҚШ компанияси iPhone’га рақобатчи сифатида ёғоч смартфон чиқаради

Чўнтак соати кўринишидаги ёғоч смартфон шу йилнинг мартида чиқарилади, дея хабар бермоқда «Российская газета». АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Monohm стартапи «келажак гаджети»ни келаси ҳафта Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress конференциясида тақдим этмоқчи.

Runcible смартфони ишлаб чиқувчилари фикрича, улар «смартфондан кейинги давр» қурилмасини ўйлаб топган. Девайснинг асосий ўзига хос жиҳати — унинг шакли. Юмалоқ ва бироз эгик ёғоч корпуси смартфонни чўнтак соатига ўхшатиб қўяди.

Гаджетнинг олд панелида экран, орқа панелида камера жойлашган. Компаниядагилар янги қурилманинг оригиналлиги ҳисобидан фойдаланувчилар эътиборини жалб этмоқчи.

Runcible мобил телефоннинг асосий функцияларини бажаради. Унинг ёрдамида қўнғироқ қилиш, хабар жўнатиш ва қабул қилиш, интернетга кириш ва суратга тушириш мумкин. Бироқ ёғоч смартфонда турли-туман дастурлар мавжуд бўлмайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг ишонч билан таъкидлашича, «янги қурилма одамларга реал ҳаётга қайтишга ва жонли мулоқотни қайта тиклашга ёрдам беради», чунки фойдаланувчилар ўз вақтини ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва ўйинларга сарфламайди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru