Facebook журналистларни ўзининг махфий лабораториясига киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook журналистларни ўзининг махфий лабораториясига киритди

Facebook журналистларни ўзининг махфий лабораториясига киритди

Facebook компанияси ОАВ вакилларини ёпиқ ҳудуд – Area 404’га экскурсияга таклиф қилди. Бу ерда ижтимоий тармоқ муҳандислари келажак технологиялари устида иш олиб борадилар. Айнан шу ерда қуёшли батареяларда парвоз қилувчи дронлар ва виртуал реаллик шлемлари синовлари, интернетни "етказиш" учун лазерлар ва янги авлоддаги серверлар билан тажрибалар ўтказилади, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.
Facebook журналистларни ўзининг махфий лабораториясига киритди

2 минг квадрат метр майдонни эгаллаган Area 404 (браузер сўралаётган веб-саҳифани топа олмаганда чиқарадиган "404 хато" шарафига шундай аталган) компаниянинг Менло-Паркдаги бош қароргоҳида жойлашган.

TechCrunch нашрининг таъкидлашича, бу ердаги кўпчилик ишланмалар сир сақланади, баъзи хоналарга ҳаттоки компания бош директори Марк Цукерберг ҳам киритилмайди.
Facebook журналистларни ўзининг махфий лабораториясига киритди

Махфий лаборатория ичида исталган қурилмани топиш мумкин, мисол учун, майда нуқсонларни топиш учун 10 минг марта катталаштириб кўрсатувчи электрон микроскоп, 3D-принтерлар, дастурланувчи станоклар, МРТ-сканерлар ва бошқа техникани топиш мумкин.

Area 404’нинг ярми электротехника билан тажрибалар ўтказиш учун, иккинчи ярми эса металлни кесиш, букиш, болғалаш, ёғоч, тош ва шишага ишлов бериш устахоналари учун ажратилган, бу бўлажак қурилмаларнинг прототипларини моделлаштириш ва яратишга имкон беради.

Ёпиқ ҳудудда 10 км радиусда интернетга уланишни тарқата оладиган OpenCellular тизими, Aquila интернет-дрони учун эҳтиёт қисмлар, иморатлар жуда зич қурилган шароитларда Wi-Fi сигналини етказувчи Terragraph тизимлари учун антенналар яратилган. Бундан ташқари, бу ерда кейинроқ Oculus Rift виртуал реаллик кўзойнакларининг кейинги авлоди ва 360 градусли кўриш бурчагига эга Surround 360 камералари синовдан ўтказилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru