Nike компанияси илк бор “Келажакка қайтиб” филмида кўрсатилган ва боғичлари автоматик боғланадиган кроссовка —HyperAdapt 1.0 ни омма эътиборига ҳавола қилганига кўп бўлганича йўқ. Puma ихлосмандлари эса бу масалага янада чуқурроқ ёндашди.
Компаниянинг боғичлари махсус тугма ёрдамида тортиб қўйиладиган янги маҳсулоти — Autodisc кроссовкаси бозорга чиққанидан ҳеч қанча ўтмай, феноменал ишланма — кроссовкага қўл теккизмасдан, унинг боғичларини боғлаш имконини тақдим этувчи мобил дастур ишлаб чиқилди.
Кроссовкалар билимдони Ҳикмет Сугоернинг маълум қилишича, мобил дастур ёрдамида кроссовкаларга уланиш ва махсус тугмани босиш поябзал боғичларини маҳкамлаш ва ечиш учун етарли бўлади. Ҳозирча бундай инновацион кроссовкалардан 25 дона чиқарилган.
Оддий Аutodisc кроссовкаларида боғичларни тортиб қўйиш ёки юмшатиш учун кроссовканинг ўзидаги махсус тугмани босиб туриш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади