Гарчи замонавий смартфонлар илғор технологик функцияларга эга бўлса-да, уларнинг бир зарядда ишлаш давомийлиги ҳали-ҳамон қисқа муддатни ташкил қилади. Бунинг устига тезкор қувватлаш технологиялари ихтиро қилинганига қарамай, смартфонларни зарядлашга кетадиган вақт сезиларли даражада камаймаган. Айни вақтда соҳа олимлари ва турли рақамли қурилма тайёрлайдиган компания мутахассислари смартфонни янада тез зарядлаш ва батареянинг автоном ишлаш вақтини оширадиган янги ечимлар устида бош қотиришмоқда.
Terabayt.uz сайтида бугун пайдо бўлган хабарда ёзилишича, АҚШнинг Флорида университети тадқиқотчилари янада кўпроқ энергия сақлайдиган эластик суперконденсаторлар ишлаб чиқишга мўлжалланган янги технологияни яратишган. Бу конденсаторлар 30 000 марта зарядлаш циклидан кейин ҳам ўз хусусусиятларини йўқотмайди.
Технология муаллифларидан бир Нитин Чудхарининг айтишича, агар батареяларга ушбу кондесаторлар ўрнатилса, уларни бир неча сонияда зарядлаш мумкин. Энг қизиғи, телефоннинг заряди бунда бир ҳафтагача етиши мумкин экан. Олимлар яратган мазкур конденсаторлар миллион-миллион нанометрлардан ташкил топган ўтказгичлардан иборат бўлиб, икки қобиқли метариаллар билан қопланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди