Ўзбекистон ҳукумати «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ерусти рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.
Қарорга кўра, ушбу лойиҳа бўйича ўтказилган танлов якунида «Ўзимпэксалоқа» МЧЖ ва Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси ўртасида «Радиоалоқа, радиоузатув ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 8 751 343 200 иена (73,63 миллион доллар) бўлган рақамли телевидение ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Лойиҳа Япония халқаро тараққиёт банки томонидан Sumitomo Mitsui Banking Corporation тижорат банки билан консорциумда молиялаштирилади. 2015 йил январь ойида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шартномани бирга молиялаштириш бўйича заём келишувини имзолаган. 12 йилга, жумладан икки йилга имтиёз билан тақдим этиладиган кредит миқдори 62,59 миллион доллардир. «Алоқабанк» акциядорлик компанияси эса 11,04 миллион доллар миқдоридаги кредитни беш йил муддатга миллий валютада тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди