15:02 / 10.05.2024
208

Лукашенко: “Дунё мамлакатлари доллар ва еврога қизиқишни йўқотмоқда”

Лукашенко: “Дунё мамлакатлари доллар ва еврога қизиқишни йўқотмоқда”
Фото: РИА Новости
Александр Лукашенко Россия ва Беларусдан ташқари кўплаб давлатлар доллар ва евродан фойдаланишга қизиқишларини йўқота бошлаганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу тенденция Россиянинг Ғарбда сақланаётган олтин-валюта захираларини мусодара қилиш билан боғлиқ.

"Энди на доллар, на евро ҳеч кимга керак эмас. Бу энди нафақат Беларусь ва Россияда, балки кўплаб мамлакатларда шундай", — деди Лукашенко.

Лукашенконинг аниқлик киритишича, у кўплаб етакчилар билан активларни мусодара қилиш мавзусида суҳбатлашган. Давлат раҳбарлари агар бу ядровий державага нисбатан амалга оширилган бўлса, бошқа мамлакатларни қандай келажак кутаётганидан хавотир билдирган.

Аввалроқ халқаро сиёсатшунос Тимур Шофир Қўшма Штатлар жаҳон иқтисодиётининг долларсизланишига жавобан БРИКС Янги тараққиёт банкига қарши санкциялар жорий этиши мумкинлигини истисно қилмаганди.

"Беш-олти йил ичида Хитой иқтисодиёти Америка иқтисодиётини ҳар томонлама ортда қолдиради", — дея хулоса қилган халқаро масалалар бўйича эксперт.

Бунгача АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари ташқи савдода АҚШ долларидан фойдаланишдан воз кечаётган давлатларга нисбатан санкциялар жорий этиш имкониятларини муҳокама қилган. Чора-тадбирлар валюта учун хавфларни камайтириш мақсадида ривожланаётган бозорларга эга мамлакатларга қарши қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: “Дунё мамлакатлари доллар ва еврога қизиқишни йўқотмоқда”