Кино бир марта кўришлик бўлиши мумкин. Аммо шундай фильмлар борки, қайта-қайта томоша қилганингиз сари, фильм суратга олинган жойларни ўз кўзингиз билан кўришни орзу қиласиз.
“Африкадан” (1985, АҚШ)
Сидней Поллакнинг Африкани севиб қолишингизга сабаб бўлувчи ажойиб фильми. Мазкур фильм “Оскар”нинг 7 та номинациясида ғолиб бўлган. Албатта, бунда Мерил Стрип, Роберт Редфорд, Клаус Мария Брандауэрнинг хизмати катта. Актёрлар маҳорати ўтган асрнинг 20—30 йилларидаги Африка, масаи қабиласи, кикую, ягуарлар, Африкадаги қуёш ботиши, саванналар, Африка кенгликлари ва бу қитъанинг барча гўзаллиги фонида уйғунлашиб кетган.
“Мўъжизалар таъми” (2015, Франция)
Мазкур фильмда Прованс боғлари, француз баҳори, табиат манзаралари, қарсилдоқ багетлар, тўқилган харид саватлари, тош уйлар комбинацияси ёрдамида Францияга саёҳат қилиш мумкин. Мелодрама сюжети жуда қизиқарли — боғларини яхши кўрадиган мулк эгаси ва бир оз сирли одам ҳақидаги фильм воқеалари сизни Франция қишлоқларидаги одатий ва самимий ҳаётга олиб кетади.
“Чизилган парда” (2006, АҚШ)
Фильм Сомерсет Моэмнинг романига асосланган бўлиб, Грета Гарбо иштирокидаги эски фильмнинг ремейки ҳисобланади. Хитой, Шанхай, ўтган асрнинг 20 йиллари — классик севги учбурчаги, вабо эпидемияси, бир оз қайғули драма ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Режиссёр Жон Карран мазкур фильмни декорацияда суратга олишни хоҳламайди, шу сабаб ҳам цивилизация етиб бормаган Хитой шаҳри — Хуан Яони топади. Айтишларича, ҳаттоки хитойлик суратга олиш гуруҳи аъзолари ҳам бу “ўтмишга тушиб қолиш”дан ҳайратланган. Картина 2006 йилда йилнинг энг яхши фильмлари ўнталигига киритилган.
“Монако маликаси” (2014, АҚШ)
Николь Кидманнинг Грэйс Келли роли ва Монаконинг гўзал манзаралари томоша қилишга арзийди. Костюмлар, заргарлик буюмлари, ҳашаматли машиналар, манзаралар фильмдаги воқеалар билан контраст ҳосил қилади. Мазкур фильмда жуда долзарб мавзу — аёлларнинг мустақиллик учун кураши ва бошқа муаммолар кўтарилган. Фильм воқеалари ўтган асрнинг 60 йилларида содир бўлади.
“Чангалзор” (2017, Австралия, Буюк Британия)
Фильм Гинсбергнинг Aмазон ўрмонида омон қолиш ҳақидаги китобига асосланган. Саргузаштларни яхши кўрадиган қадрдон дўстлар ўрмонни ўрганиш учун Боливияга боради. Аммо уларни бир қанча синовлар кутиб турганидан хабари йўқ дўстлар омон қолиш учун қизиқарли саргузаштларни бошдан кечиришади. Режиссёрга Колумбиядаги ўрмон ёқиб қолгани сабаб фильм шу ерда суратга олинган. Бош ролни Дэниэл Рэдклифф ижро этган — актёр табиий равишда озиб кетган кўриниш учун атайлаб икки кун оч қолади. Дўстлар дуч келадиган саргузаштлар жуда қизиқарли тасвирланган, бундан ташқари, Колумбия табиатига ҳам қойил қоласиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди