IFA 2015: Huawei электрон тарози сифатида фойдаланиш мумкин бўлган смартфон тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

IFA 2015: Huawei электрон тарози сифатида фойдаланиш мумкин бўлган смартфон тақдим этди

IFA 2015: Huawei электрон тарози сифатида фойдаланиш мумкин бўлган смартфон тақдим этди

Берлинда бошланган IFA 2015 кўргазмасида Huawei компанияси Mate фаблети сериясининг давоми Mate S смартфонини тақдим этди.

У 8та ядроли Kirin 935 процессори, 3 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотирага эга. Асосий камера 13 Мп, олд камера 8 Мп.га тенг. Аккумулятор қуввати 3000 мА/соат.

Унга AMOLED технологиясида ишлайдиган 5,5 дюймли, 2.5D усулдаги букилган дисплей ўрнатилган. Шунингдек, бармоқ босиш кучини аниқлай оладиган Force Touch технологияси ҳам мавжуд бўлиб, қурилмадан электрон тарози сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru