Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллион нафардан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллион нафардан ошди

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллион нафардан ошди

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар миқдори 12 миллион нафардан ортиб кетди. Бу ҳақда жума, 18 сентябрь куни бўлиб ўтган ICTSUMMIT 2015 ахборот-коммуникация технологиялари саммитида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

Мобил алоқа абонентлари эса мамлакатда 22 млн нафардан ошди, дея қайд этди у.

Айни пайтда компьютер мавжуд бўлган оилалар 37,4 фоизни ташкил этса, уларнинг 58,1 фоизи интернетга уланган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидовнинг таъкидлашича, кенг полосали интернет ва мобил алоқасини ривожлантириш яқин келажакда Ўзбекистон АКТ соҳаси олдида турган энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru