«Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди

«Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди

Хитой ОАВнинг ёзишича, «Apple» компанияси «Foxconn» заводларида «iPhone»ни йиғиш сифатидан норози. Илгари уларни қўлда йиғишарди, аммо Хитой заводи яқинда роботлаштирилган тизимга ўтди, Бу ҳақида «Iguides.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, «Apple» муҳандисларига монтаж ишлари давомида йўл қўйиладиган камчиликлар ёқмайди. «Apple» хатолар даражаси минимум 0,02 миллиметр бўлишини талаб қилади, роботлар эса 0,05 миллиметргача хато қилишади. Бундан ташқари, роботлар, одамлардан фарқли равишда фақатгина шурупларни айлантиришдек осон ишларни бажариши мумкин.

«Foxconn» ўз заводларида ўзи яратган роботлардан фойдаланади. Улар «Foxbot» деб аталиб, автомобиллар ва мотоцикллар йиғиладиган механизмлар асосида яратилган. Улар бажарадиган ишлардаги аниқлик жажжи қурилмаларни йиғиш учун етарли эмас.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru