Янги Samsung планшети сотувга чиққанидан 3 ҳафта ўтиб, кескин арзонлашиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Samsung планшети сотувга чиққанидан 3 ҳафта ўтиб, кескин арзонлашиб кетди

Samsung компанияси АҚШда янги Galaxy View планшети расман сотила бошлаганидан уч ҳафта ўтиб, унинг нархини пасайтирди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Янги Samsung планшети сотувга чиққанидан 3 ҳафта ўтиб, кескин арзонлашиб кетди

Бу Samsung учун ноодатий қадам бўлди, одатда компания маҳсулотлари бир неча ойлар давомида бошланғич нархини сақлаб турарди, деб ёзади нашр.

Улкан Galaxy View планшети АҚШда 100 долларга ёки 17 фоизга арзонлашди, энди уни 499,99 долларга сотиб олиш мумкин.

Galaxy View’нинг техник хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 18,4 дюймли, 1920×1080 пикселли TFT дисплей, частотаси 1,6 ГГц бўлган саккиз ядроли Exynos 7580 процессори, 2 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира, 2,1 мегапикселли олд камера, 802.11аc’гача бўлган Wi-Fi. Аккумулятор сиғими 5700 мА/с, бу 8,5 соат давомида видео кўришга етади. Планшетнинг LTE модулли кўриниши ҳам бор.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru