12 дюймли MacBook Air бутунлай янги кўринишда бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

12 дюймли MacBook Air бутунлай янги кўринишда бўлади

12 дюймли MacBook Air бутунлай янги кўринишда бўлади

Машҳур интернет-манба бўлган 9to5Mac 12 дюймли MacBook Air ҳақиқатдан ҳам ишлаб чиқарилаётган лойиҳа экани ҳақида маълум қилди. Манбада берилган маълумотларга кўра, MacBook Air бутунлай бошқа дизайндаги компьютер бўлади. Унинг корпуси юпқалигидан унда одатдаги USB портлар бўлмаслиги ҳам мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz.

12 дюймли “MacBook Air”да қулоқчин улаш учун жой ҳамда барча нарсаларни амалга оширадиган: лэптопдан қувват олишдан тортиб диспей улаш учун хизмат қиладиган янги авлод USB Type-C порти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга кўра, MacBook Air 2015 йилнинг ўрталарида сотувга чиқарилади.

Фото: kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru