Қизиқчи Аваз Охун 2015 йил охиригача “Истиқлол” саройида концерт беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қизиқчи Аваз Охун 2015 йил охиригача “Истиқлол” саройида концерт беради

Қизиқчи Аваз Охун 2015 йил охиригача “Истиқлол” саройида концерт беради

Қизиқчи Аваз Охун “Даракчи” газетасига берган интервьюсида марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг номидан фойдаланмаётгани, аксинча, унинг ижод йўлини давом эттираётганини маълум қилди.

Охуннинг сўзларига кўра, Ҳожибой Тожибев унинг ғойибона устози, унга “ёнида юриб шогирд бўлиш бахти насиб этмаган”.

“Назариядан устозим Маъмуржон Умаровдан сабоқ олганман. Мирзабек Холмедовдан эса нафақат қизиқчилик сирларини, балки инсон сифатида ҳам жуда кўп нарса ўрганганман”, – дейди у.

Аваз Охун ўз ўрнида Ҳожибой Тожибоев ижодига ҳам мурожаат қилиб туришини тан олган. “мен мавзуни ўғирламаганман, илҳомланганман. Бу аввало устозга ҳурматимдан. Шунингдек, Ҳожибоей Тожибоевнинг ижодини халққа кимдир эслатиб туриши керак-ку ахир”, – дейди қизиқчи.

“Концертимнинг биринчиси “Туркистон” саройида ўтган бўлса, 2015 йилнинг охирларига қадар “Истиқлол” санъат саройида ҳам концерт бериш ниятим бор”, – дея қўшимча қилди Аваз Охун.

Маълумот учун, сўз устаси Аваз Охун 1983 йил 27 апрелда Асака туманида туғилган, оилада тўрт фарзанднинг тўнғичи. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини режиссёрлик йўналишини тугатган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru