Тошкентдаги 5 юлдузли Hyatt Regency илк меҳмонларни қабул қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги 5 юлдузли Hyatt Regency илк меҳмонларни қабул қилди

Тошкентдаги 5 юлдузли Hyatt Regency илк меҳмонларни қабул қилди

Тошкентда ШҲТ саммити олдидан беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қуриб битказилди.

"Даракчи" нашрининг хабар беришича, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ўзининг илк меҳмонларини ҳам қабул қилди. Улар ШҲТ саммити доирасида ташриф буюрган иштирокчилардир.

Меҳмонхона 301 та хона, улардан 15% —олий-даражадаги аппартаментлардан иборат.

Hyatt Regency меҳмонхонаси 2013 йилда қурила бошланган. Лойиҳа қиймати $205 млн ташкил қилади.

Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари ҳисобига ($42 млн), АТ «Халқ банк» (100 млрд сўм) ҳамда Тошкент маъмуриятининг шахсий маблағлари ҳисобига молиялаштирилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru