Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди

Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing-757 русумли самолёти Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига авариявий қўнишни амалга оширди.

РИА Новости'га асосланиб "Kun.uz" хабар беришича, Санкт-Петербургдан Фарғонага йўл олган самолётнинг двигатели ишдан чиққан.

Самолёт капитани носозликни аниқлаб, Пулково аэропортига қайтишга қарор қилди ва 9 марта аэропорт устида айланиб фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Самолёт бортида 179 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ҳавога кўтарилганида қаттиқ овоз эшитилган.

"Соат 16:32да самолёт аэропортга қайта қўнди", дейилган манбада.

Самолёт ёқилғини сарфлаб юбориш учун қўнишни кутиш ҳудудида маълум вақт учиб юришига тўғри келган. Сўнгра у аэропортга бешикаст қўнган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru