Ўзбекистонда 640 минг нафар бола 1-синфга қадам қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 640 минг нафар бола 1-синфга қадам қўйди

Ўзбекистонда 640 минг нафар бола 1-синфга қадам қўйди

4 сентябрдан бошланган янги 2016—2017-ўқув йилида 9692 умумтаълим мактабларида 4,7 миллион нафар ўқувчи таълимни давом эттиради, дея хабар бермоқда Дарё нашри.

Бу йил 640 минг нафар бола 1-синфга қадам қўяди. Уларнинг барчасига «Президент совғаси» сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи сумкасидан иборат совғалар тайёрланиб, таълим муассасаларига етказиб берилди.

Бугунги кунда 4-синф ўқувчилари учун ҳам янгидан яратилган чет тили дарсликларидан 1,12 миллион нусха ва ўқитувчилар учун 21 минг нусха методик қўлланмалар мультимедиали иловалари билан чоп этилиб, жойларга етказилди. Бу йилдан 4-синф ўқувчилариларга чет тилидан дарс берадиган 18 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг малакаси оширилди.

Янги ўқув йилида ўтган йилга нисбатан кўп — 148 номдаги 26,1 миллион нусха дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, жойларга етказилди. Қайд этишларича, бу йил қарийб 7000 дан ортиқ ёш мутахассис илк фаолиятини умумий ўрта таълим мактабларида бошлайди.

Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» ўтилади. Унда Биринчи Президентнинг Ўзбекистон мустақиллиги, халқ озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллат олдидаги юксак хизматлари ёшлар онги ва қалбига сингдирилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru