Давлат департаменти: АҚШ Тошкент билан ҳамкорликни давом эттиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Давлат департаменти: АҚШ Тошкент билан ҳамкорликни давом эттиради

Давлат департаменти: АҚШ Тошкент билан ҳамкорликни давом эттиради

АҚШ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин ҳам Тошкент билан ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолади. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм журналистларга маълум қилган.

"Мен Тошкентда бир неча кун бўламан. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Америка Қўшма Штатлари номидан ҳамдардлик изҳор этаман. Бизнинг Ўзбекистон билан муносабатларимиз ўзгармайди", деган у ўз ташрифи давомида.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ да Абдулазиз Комилов ушбу дипломат билан учрашув ўтказгани ҳақида маълум қилганди.

У АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон аҳлига далда билдирган мактуби матнини тақдим этган.

"Мен Комилов билан учрашув вақтида икки томонлама муносабатлар сақлаб қолиниши ҳақида гапирдим. Бу жуда муҳимдир", дея қайд этган АҚШ Давлат департаменти вакили.

Манба: kun.uz
Унинг сўзларига кўра, раҳбарият алмашинуви ҳар қандай давлат учун қийин даврдир, лекин бу муносабатларни мустаҳкамлаш вақти бўлиши ҳам мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru