Асли ўзбекистонлик модель қиз Dolce&Gabbana юзига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Асли ўзбекистонлик модель қиз Dolce&Gabbana юзига айланди

Асли ўзбекистонлик модель қиз Dolce&Gabbana юзига айланди

Италиянинг машҳур Dolce&Gabbana модалар уйи баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган тўплами рекламасида суратга тушиш учун таниқли моделлар Бьянка Балти, Виттория Черетти, Бланка Падилья ҳамда асли ўзбекистонлик Ирина Шариповани таклиф қилди, дея хабар бермоқда «Sntat.ru».

Ирина ўтган йилнинг 2 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтган Victoria’s Secret брендининг шоу дастурида ҳам иштирок этган эди.

Ирина Шарипова 1992 йилда Бухорода туғилган. 7 ёшида онаси билан Татаристонга кўчиб кетган ва Қозон Давлат технология университетига ўқишга кирган. 2010 йилда Ирина «Татаристон гўзали»га айланиб, «Россия гўзали» танловида 2-ўринни эгаллаган. «Дунё гўзали»да Россия номидан иштирок этгач, уни турли модалар уйлари ишга таклиф қила бошлаган.

Айни пайтда Ирина Нью-Йоркда яшаб, Woman Model Management модель агентлиги билан ишламоқда.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru