ОВИР визаси ва у билан боғлиқ тарқалган ёлғон маълумотлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОВИР визаси ва у билан боғлиқ тарқалган ёлғон маълумотлар

ОВИР визаси ва у билан боғлиқ тарқалган ёлғон маълумотлар

Яқинда интернет тармоқларида Ўзбекистондан ташқарига чиқиш учун ОВИР визасини бекор қилишни сайт томонидан сўралгани маълум қилинган эди. У change, kun.uz, sputnik сайтлари томонидан “хорижга чиқиш учун визани бекор қилиш бўйича” петиция сифатида ёритилган эди. Аммо sharh.uz нашрининг ёзишича ҳеч қандай петиция бўлмаган. «Ўзбекистонда қаерда, қачон кўргансиз петиция ўтказилганини?» деб ёзилади сайтда. Бундан ташқари Бош вазирга шу мазмундаги хат йўллангани ҳам тасдиыланмаганлиги айтилмоқда.

«Биз ўзи яқиндагина кенг миқёсдаги Ахборот хуружини бошдан кечирдик. Зўрға амаллаб “душман хужумини” қайтардик. Бунда бой беришлар кўп бўлди. Яъни хориждаги душманларимиз аҳолимизни ёлғон ахборотларига ишонтиришга маълум муддатга бўлсада эришдилар.

Энди бўлса яна “кўр хассасини бир марта йўқотади” қабилидаги ҳикматли сўзга бутунлай зид равишда “кўр хассасини минг биринчи марта йўқотиб” ёки атайлаб йўқотишни хоҳлаб (яъни ушбу илгари сурилаётган таклифни амалга ошишини ич-ичидан хоҳловчилар) аҳолимизни ёлғон ахборотга ишонтириш жараёни кетмоқда.

Яна ҳамма жим. Бирор масъул ташкилот бу ахборотни ёлғонлигини, бундай петиция-митициялар миллий қонунчилигимизда назарда тутилмаганлигини айтишга журъат этолмаяпти ёки ҳар доимгидек энг ахши кўрган мақолимиз “ит ҳурар карвон ўтар”га амал қилмоқда. » деб хабар берилади сайтда.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru