Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президенти этиб сайланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 29 март, якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, амалдаги Президенти Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз (17,127 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берган) билан кейинги беш йил муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланди.

МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишичА, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловда номзодлар Акмал Саидов 3,08 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 2,92 фоиз, Наримон Умаров эса 2,05 фоиз овоз тўплади.

Сайлов бюллетенларининг 1,5 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган.

Маълумот учун
Ўзбекистонда илк Президент сайлови 1991 йил 29 декабрда ўтказилган бўлиб, унда Халқ-демократик партиясидан номзод сифатида иштирок этган Ислом Каримов 87,1 фоиз овоз билан ғолиб чиққан; сайловдаги иккинчи номзод – “Эрк” демократик партиясидан Муҳаммад Солиҳ 12,5 фоиз овоз тўплаган.

2000 йил 9 январда бўлиб ўтган иккинчи Президент сайловида давлат раҳбари ўрни учун амалдаги Президент Ислом Каримов (“Фидокорлар” партиясидан) ва файсалуф Абдулхафиз Жалолов (Халқ-демократик партияси) беллашган. Сайловда Ислом Каримов 95,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонган, Жалолов сайловчиларнинг 4,3 фоиз овозини тўплаган.

2007 йил 23 декабрда бўлиб ўтган навбатдаги Президент сайловида ЎзЛиДеПдан номзод сифатида иштирок этган Ислом Каримов 90,76 фоиз овоз билан иккинчи марта етти йиллик муддатга сайланган. Бошқа номзодлар – ЎзХДПдан Аслиддин Рустамов, “Адолат” СДПдан Дилором Тошмуҳамедова ва мустақил номзод Акмал Саидов мос равишда 3,27, 3,03 ва 2,94 фоиздан овозни қўлга киритган.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru