2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Сирдарё вилояти ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 9 мартдаги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган 2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига асос бўлмоқда. Шаҳар ва қишлоқларда янги уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда.
Сирдарё иссиқлик электр станцияси, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутмоқда. “Река мед фарм” ва “Гулистон медтехника” қўшма корхоналари, “Бек” бирлашмасида ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилмоқда.
Сессияда асосий эътибор Сирдарё вилоятида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга қаратилди.
“Халқимиз билдирган ишончни оқлаш учун эскича услубда ишлашга ҳаққимиз йўқ. Одамлар янада яхши яшаши учун биздан катта ўзгаришлар, натижалар кутмоқда”, - деган давлатимиз раҳбари.
Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, туманларни субвенциядан чиқариш, янги корхоналар ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш бўйича белгиланган истиқболли лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди