23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Манбанинг маълум қилишича, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.
У шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Эндиликда собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаилов эса Жиззах тумани (келгусида Шароф Рашидов тумани) ҳокими лавозимига тайинланди.
Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида бешинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида раҳбар ўзгарганди.
Бугун Самарқанд вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Бу вилоятнинг собиқ ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинлангач, ҳокимлик лавозими бўш қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди