Ўзбекистон сўми 21га кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон сўми 21га кирди

Ўзбекистон сўми 21га кирди

Бугун, 1 июль куни, Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 21 йил бўлди.

1994 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўша йилнинг 1 июлидан сўм жорий қилинди. Ўшанда 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва сўмлик қоғоз банкноталар ҳамда 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик тангалар муомалага киритилган эди, деб ёзади Kun.uz.

1997 йилнинг 1 мартидан 200 сўмлик банкнота ҳамда 1, 5 ва 10 сўмлик тангалар муомалага киритилди.
2000 йилнинг 1 июнидан 500 сўмлик, 2001 йилнинг 1 сентябридан эса 1 000 сўмлик банкноталар жорий қилинди.
2005 йилнинг 1 июлида валютанинг 10 йиллиги муносабати билан 100 сўмлик танга истеъмолга киритилди. 2011 йилнинг 1 сентябрида эса 20 йиллик муносабати билан 500 сўмлик танга зарб қилинди.

Ниҳоят, 2013 йилнинг 1 июлидан ҳозирча энг йирик купюра – 5 000 сўмлик банкнота муомалага киритилди.
Қоғоз пуллар ва банкноталарни зарб қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон марказий банкига тегишлидир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru