«Малика» ярмаркасидаги баъзи дўконлар бузилаётгани хабар қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Малика» ярмаркасидаги баъзи дўконлар бузилаётгани хабар қилинди

«Малика» ярмаркасидаги баъзи дўконлар бузилаётгани хабар қилинди

Тошкентдаги «Малика» маиший техника ва электроника ярмаркаси ҳудуди жойлашган баъзи дўконлар бузилиши бошлангани хабар қилинди. Тегишли фотосурат Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳига жойлаштирилганб, деб ёзади Daryo.uz.

Гуруҳ аъзолари ушбу ҳолат юзасидан жуда кўплаб турли тахминларни илгари сурган. Уларнинг аксарияти фақатгина ярмарка марказидаги бир нечта дўкон бузилаётганини таъкидлаган. Баъзи фойдаланувчилар дўконларнинг ҳужжати бўлмагани учун бузилаётганини тахмин қилаётган бўлса, бошқалари уларнинг ўрнида янги гипермаркет қурилишини маълум қилган.

Шунингдек, фойдаланувчилар томонидан ярмарка кўчирилиши бошлангани тўғрисида ҳам кўплаб тахминлар билдирилган. Жумладан, дўконлар янги очилган MediaPark савдо марказига, метронинг «Чилонзор» бекати олдидаги Integro савдо марказига, «Абу Сахий» бозори яқинига кўчирилишини тахмин қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru