Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунига етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунига етди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 18 ноябрь куни пойтахтдаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунига етди

Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Шундан сўнг Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон Имом Бухорий мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи, Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуасини зиёрат қилди.

Покистон делегацияси аъзолари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган юк автомобиллари ва автобуслар, қишлоқ хўжалик техникалари кўргазмасини ҳам кўздан кечирди. Самарқанддаги JV MAN Аutо Uzbekistan, SamAvto корхоналарида ишлаб чиқарилаётган MAN ва Isuzu русумли юк машиналари, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунига етди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru