Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси автобусларнинг ёниб кетиши юзасидан иш олиб боряпти » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси автобусларнинг ёниб кетиши юзасидан иш олиб боряпти

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Пўлатов автобусларнинг ёниб кетиши сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

2014-yil 5-may kuni Toshkent temir yo‘l vokzali yaqinida yonib ketgan 12-avtobus. Foto: twitter.com/stive010

Сўнгги бир неча йилдан бери Тошкент шаҳрида йўловчи автобусларнинг ёниб кетиши ҳолатлари тез-тез рўй бермоқда. Хусусан, 2013 йили март ва июнь ойларида, 2014 йили 5 май, 24 июнь, 14 июль, 1 декабрь, 15 декабрь кунлари, 2015 йили 18 март, 30 апрель, 15 май, 29 май, 20 июль кунлари Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетди.

«Бунга қисқа туташув ёки автобуснинг янги эмаслиги ва техник кўрикдан ўтмаганлиги асосий сабаб бўлиши мумкин», — деди Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи.

Пўлатовнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси «бу йўналишда ҳам иш олиб боряпти». Айнан қандай ишлар олиб борилаётгани хабарда аниқлик киритилмаган.

Қайд этиш жоиз, автобуслардаги ёнғин ҳолатларининг сабаблари юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» вакиллари бир, икки, уч ва камида тўрт марта изоҳ берган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru