Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларини қайтариб олиш учун электрон ариза бериш хизмати жорий этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларини қайтариб олиш учун электрон ариза бериш хизмати жорий этилди

Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларини қайтариб олиш учун электрон ариза бериш хизмати жорий этилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Абитурийентларнинг ҳужжатлар тўпламини қайтариб олиш учун електрон ариза бериш янги интерактив хизмати жорий етилди. Айни чоғда, абитурийентлар порталда белгиланган маълум қонун-қоидалар асосида топширилган ҳужжатларини почтадан қайтариб олиш имкониятига ега бўладилар, деб ёзади index.uz.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун абитурийент квитансия бланкасини юклаб олиб, уни тўлдирган ҳолда банк бўлинмаси ёки аҳолидан тўлов қабул қиладиган кассага тақдим етиши ва енг кам иш ҳақининг 15% миқдорида тўловни амалга ошириши керак бўлади.

Ушбу тўлов олий таълим муассасаси, почта хизмати ва суғурта хизматларини қоплаш учун ундирилади.

Ҳужжатлар тўплами почта бўлими томонидан абитурийентга ё_лланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида аризачи кабинетига штрих код юборилади. Ушбу штрих кодни “Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини қидириш” хизматига киритиш орқали почта ёлланмасининг ҳолати ва турган жойини аниқлаш мумкин.

Почта ёлланмаси аризачи кўрсатган манзил бўйича енг яқин почта бўлимига 7 кун ичида йетказиб берилади. Аризачига почта ёлланмаси йетиб келганлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Хабарнома телефон орқали ҳам йетказилиши мумкин.

Олий таълим муассасаси томонидан жўнатилган ҳужжатлар почта бўлимига йетиб боргач, аризачи почта ёлланмасини 30 кун давомида олиб кетиши керак, акс ҳолда, ҳужжатлар тўплами жўнатувчига қайтарилади. Қайтарилган ҳужжатларни такроран жўнатиш учун мурожаат қилинган ҳолда, аризачидан қайтариш ва такроран жўнатиш билан боғлиқ тўлов ундирилади.

Бу хизмат ҳақидаги батафсил маълумот қуйидаги манзилда келтирилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётганининг ёрқин далилидир. Портални такомиллаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар, шубҳасиз, тез орада давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, фуқаролар ҳамда юридик шахслар ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатишга ёрдам беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru