Ислом Каримов: Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов: Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди

Ислом Каримов: Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди

Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 январь куни мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида маълум қилди.

Бундан ташқари, 2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 та давлатдан бири сифатида эътироф этилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru